12 партия №2 формасига алоқадор масала бўйича МСК ва МХДҚга мурожаат қилди

334

Парламент сайловига қатнашишга отланган деярлик барча партиялар Марказий сайлов комиссияси билан МХДҚга №2 формаси бўйича рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқишни талаб қилиб мурожаат қилишди.

Мурожаатга 12 партия қўл қўйган: «Республика», «Реформа», «Бир Бол», «Социал-демократлар», «Чонг казат», «Мекен Интимағи», Афғон уруши фахрийларининг партияси, «Мекенчил», «Ордо», «Ийман Нуру», «Бутун Қирғизистон» ҳамда «Ата Мекен».

Мурожаатга кўра, «айрим виждонсиз партиялар» қонуннинг меъёрларини фойдаланиб, сайловчиларни оммавий сотиб олиб, №2 формаси бўйича барча участкаларда рўйхатга олмоқда.

«Бунга далиллар ОАВда бор, буни фаоллар ҳам, кузатувчилар ҳам қайд этишмоқда. №2 формаси бўйича оммавий ўрин кўчиришларни синчиклаб текшириш кераклигини президент ҳам айтган. У Хавфсизлик кенгашига ҳар бир фактни кўриб чиқишни топширган», — деб таъкидлади партиялар.

Мурожаатда қонун бузарликларга мисол қатори фактлар келтирилади. 18 августдан 8 сентябрга қадар сайловчилар №2 формаси бўйича тўққиз участкада оммавий турда рўйхатга олинган. №1063 участкасида 1400 нафар сайловчи, №1064 участкасида 1600дан ортиқ сайловчи.

№1048 участкасида бир кунда №2 формаси бўйича 251 сайловчи қайд этилган. Уларнинг ҳужжатлари расмий иш куни соат 18:00да тугашига қарамай кечки соат 20:00дан кейин қабул қилинган.

Партиялар МСКдан форманинг қайд қилиниши бўйича маълумотларни ҳар бир кун бўйича ва 26 июлдан 20 сентябрга қадар ҳар бир участка бўйича қилиб расмийлаштиришни илтимос қилишмоқда. Улар шунингдек МХДҚдан бу масалага эътибор қаратишни сўрашмоқда, чунки «ҳаракатларнинг бари сайловнинг адолатлигига, рақобатдошлигига, холислигига ва тозалигига мос келмайди».

Мурожаатга «Замандаш», «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ҳамда «Қирғизистон» партиялари бирга қўл қўйишмаган. Мазкур партияларнинг охирги учтаси бир неча бор сайловчиларнинг овоз бериш манзилларини алмаштириш ҳамда сотиб олишга алоқадор масалаларда тилга олинган.

«Мекеним Қирғизистон», бу Жогорку Кенешнинг ҳозирги депутати Искендер Матраимов орқали Матраимовларнинг клани билан боғлиқ партия. Искендер Матраимов ўзи ҳам бу партиядан сайловга номзод. «Биримдик» ҳукуматга боғлиқ — ундан сайловга президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков бормоқда.

17 сентябрдаги маълумотлар бўйича, №2 формаси бўйича овоз берувчи сайловчиларнинг сони 315 минг кишигача ўсган. Айни вақтда, №2 формаси бўйича сайловчиларнинг сони 13 сентябрда 253 минг кишини ташкил қилган, демак тўрт куннинг ичида уларнинг сони яна 62 минг кишига ўсган.

Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Атир Абдрахматова «Ачык шайлоо» саҳифасида билдиришича, Бишкекнинг ўзидаёқ №2 формаси бўйича 128 минг киши рўйхатдан ўтган.

14 сентябрга келиб, сайловчиларнинг рўйхатида олдиндан 3,4 млн сайловчи бор эди, уларнинг ичидан 444 минг кишининг кўпи Бишкекда.

№2 формаси

Қирғизистонда 2020 йилнинг 4 октябрига парламент сайлови белгиланган. Сайловчилар 19 сентябргача бошқа туманда ёки ҳудудда овоз бериш учун №2 форма орқали овоз бериш участкаларини кўчира олади. Бунинг учун сайловчи шахсан ўзи участка сайлов комиссиясига бориб ариза қолдириши керак бўлган.

Қонун бўйича ҳеч ким одамларнинг паспортини тўплаб, уларни сайлов участкасига рўйхатдан ўтказа олмайди.

Сайловчилар партияларнинг ташвиқотчилари уларнинг паспортларини тўплаб, кейин бошқа туманда ёки ҳудудда овоз бериш учун №2 формаси бўйича рўйхатдан ўтишни илтимос қилишаётганини тез-тез айтиб келишади. Бунинг учун уларга пул таклиф қилишади — одатда олдиндан минг сом, сайловдан кейин ҳам минг сом. Аммо айримларни ишдан бўшатиш таҳдидлари билан рўйхатдан ўтишга мажбурлашмоқда — бундай усуллар охирги президентлик сайловида ҳам қўлланилган.

МСКдагилар сайлов манзили одамнинг бармоқ изи олиниб, юзининг параметрлари идентификациядан ўтгандан кейингина алмаштирилади деб ишонтирилмоқда.

Аммо фуқаролик фаоллар №2 форма орқали рўйхатдан ўтказиш овоз сотиб олиш учун қўлланилаётганини айтишмоқда. Партиялар ҳудудлардаги сайловчиларни шаҳардаги участкаларга ҳудудлар, Бишкек ва Ўш учун қўйилган 0,7%лик бўсағадан ўтиши учун рўйхатдан ўтказишмоқда.