ЖИДХ: Илмиянов кардиологияда даволанмоқда

322

Жазони ижро қилиш давлат хизматининг (ЖИДХ) матбуот хизмати 21-сентябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси Икромжон Илмиянов касалхонада ётганини билдирди.

«У Бишкекда кардиология бўлимида даволаняпти, у ерга стационар даволаниш учун ётқизилган», — деб тушунтирилди идорадан.

Жорий йилнинг июль ойида Икромжон Илмиянов Молдовановка қишлоғидаги №26 ётоқ-қамоғига ўтказилган.

2019-йилнинг октябрида Бишкекнинг Октябрь район суди Илмияновни «Фирибгарлик» моддаси бўйича айбдор деб топган ва мулкини мусодара қилиш билан етти йилга судлаган. Бундан ташқари, Илмияновга 160 минг сом жарима солинган.

Илмиянов сўнгги сўзида унга қарши қўйилган айбларни «асоссиз» ва «далилсиз» деб билдирган.

Ҳукумат Икромжон Илмияновга қарши 2018-йили жиноий иш қўзғаган. Ўша вақтда Илмиянов еттита модда бўйича гумонланган. Уларнинг орасида «Фирибгарлик», «Ваколатини суистеъмол қилиш», «Пора олиш» ва бошқалар моддалар ҳам бор. МХДҚнинг маълумотига кўра, жиноий иш қўзғалгандан сўнг Илмиянов мамлакатдан чиқиб кетган, лекин кейин у қўлга олинган ва Қирғизистонга олиб келинган. Илмиянов судда ўлкага ўз иҳтиёри билан қайтиб келганини билдирган.

Тергов версияси бўйича, Илмиянов Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди президентлик штабининг етакчи ўринбосари бўлиб турганда, 2017-йилнинг августида, «Дизель комплект» компаниясидан «ҳомийлик» ва «мукофот» сифатида 150 минг доллар олган.

Илмиянов 2009-йили Атамбаевнинг шахсий ҳайдовчиси, шунингдек 2010-йилдаги революциядан сўнг ёрдамчи бўлган. 2011-йили Атамбаев президент бўлиб турган вақтда президент аппарати бошчисининг ўринбосари хизматига тайинланган. Махсус хизматдан уни «Вечерний Бишкек» газетасининг биносини босиб олишда айблашгандан сўнг 2015-йили кетган. Шундан сўнг Илмиянов Атамбаевнинг  иҳтиёрий маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Икромжон Илмиянов Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турган вақтда нуфузли одам булган. Депутат Жанар Акаевнинг айтишича, Икрамжон Илмиянов парламентини бошқарган ва депутатлар қонун лойиҳалари бўйича қандай овоз бериши кераклигини айтиб турган.

Илмиянов ва Атамбаевнинг яқинлиги тўғрисида собиқ президентнинг ўғли Сейтек Атамбаев ҳам айтган.

«Энг ишонган одамлари—ҳайдовчи Икромжон Илмиянов, Болот Суйунбаев, Фарид Ниязов. Сапар Исаков ва Албек Ибраимовлар иккинчи режада бўлган», — деб айтиб берган у.

Кейинроқ Бишкек шаҳар суди биринчи инстанциянинг ҳукмини ўзгартирган ва Илмияновго амнисия қўллаган. Собиқ амалдор мулкини мусодара қилиш билан 5,5 йилга эркидан ажратилган ҳамда унга 800 ҳисоб кўрсатгичи бўйича жарима солинган.