Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Гулнара Журабаева фейсбук саҳифасида Миллий энергохолдинг бошқармасининг етакчиси Айтмамат Назаров парламент сайловига қатнашишдан бош тортганини билдирди.
Аввалроқ, Миллий энергохолдингнинг матбуот хизмати Назаров сайловга қатнашиш учун 24-августда вазифаларини вақтинча тўхтатганини ОАВларга маълум қилган. У «Қирғизистон» партиясидан номзод қатори қайд этилган.
Бироқ холдингнинг сайтида 1-сентябрда эълон қилинган пресс-релизида Назаров Миллий энергохолдинг бошқармасининг етакчиси қатори эсланган.
«Эълон қилинган регионларни ривожлантириш, мамлакатни рақамлаштириш ва болаларни қўллов йилининг асносида, президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи бўйича Миллий энергохолдинг бошқармасининг етакчиси Айтмамат Назаров ўтган йилнинг кузида мазкур қишлоққа келиб, тузилган вазият билан танишган», — деб айтилади пресс-релизда.
«Қирғизистон» партиясига боғлиқ можаролар
«Қирғизистон» партиясига алоқадор дастлабки можаро ташвиқот тадбирларига расмий старт берилмай туриб бошланган. Ўшанда МСК «Қирғизистон» партиясининг ҳужжатларини «тегишли одам олиб келиб бермагани учун» қабул қилишдан бош тортган эди.
Айни вақтда фаоллар ва бошқа партияларнинг номзодлари партия МСКга ҳужжат топшириш вақтидан кечиккан деб билдиришган.
Бошқа жанжал партиянинг номзоди ва парламентнинг спикери Дастан Жумабековга боғлиқ.
Жумабеков Таласга бўлган сафари вақтида янги туққан аёлга ўғлига Достон деб исм қўйгани учун суюнчи тариқасида 50 минг сом берган. Аввал Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати бу маблағ спикерни оиласининг номидан кўрмана қатори берилганини билдирган. Кейинчалик у ердан қайта маълумот тарқатиб, суюнчи қатори берилган пул фондидан бўлинганини хабар қилган.
МСКнинг аъзоси Атир Абдрахматова ўша вақтда спикернинг совғаси сотиб олиш бўлиб ҳисобланишини билдирган эди.
Кейинчалик МСК Жумабековнинг номзодлигини сайлов жараёнидан олиш имконияти бўйича масаласини кўриб чиқиб, уни сайловдан четлатмасликка қарор қилган.