Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»ги билдиришича, Чуй вилоятининг Иссиқ-Ота туманидаги Жээк қишлоғида 13 ёшли бола икки кишига пичоқ билан ҳужум қилди.
Шу билан бирга матбуот хизмати қишлоқда оммавий муштлашув юз берганини инкор қилди.
Воқеа 20-сентябрда юз берган. Жээк қишлоғининг турғуни ўғлининг туғилган куни муносабати билан ичимлик ичиб ўтириб, уларнинг ўртасида уриш чиқиб, шундан кейин жанжал уйда давом этган.
Шундан сўнг уй эгаси билан қўшни ўртасида меҳмонлар келган вақтда тортишув бўлиб, натижада уй эгасининг ўғли 26 ва 32 ёшдаги меҳмонларга пичоқ сайган.
Жабрланганлардан бири касалхонага етказилиб, иккинчисига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
Милиция воқеани «Безорилик» моддаси билан ЖҚУРга қайд қилиб, Иссиқ-Ота туман ИИБи тергов олиб бормоқда.
Милициядан қишлоқда номаълум шахслар бир неча машинанинг ойнакларини парчалаб кетишганини ҳам хабар қилиб, бу факт ҳам ЖҚУРга қайд этилганини қўшимча қилишди. Ҳозирда милиция воқеанинг барча тафсилотларини аниқламоқда.
Асосий сурат иллюстратив.