Республика штабидан 22-сентябрда коронавируснинг янги 71 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Боткен вилояти — 20;
- Ўш вилояти — 17;
- Жалолобод вилояти — 13;
- Чуй вилояти — 8;
- Иссиқкўл вилояти — 5;
- Бишкек — 4;
- Ўш шаҳри — 2;
- Талас вилояти — 2.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 45 542га етди. Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 17 881. Чуй вилоятида эса — 5 504, Ўш вилоятида — 4 345, Жалолободда — 4 488, Иссиқкўлда — 3 952, Ўш шаҳрида — 3 437, Боткенда — 2 732, Норин вилоятида — 1 739 ҳамда Талас вилоятида — 1 464 ҳозир қайд этилди.
Шунингдек, охирги суткада 114 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳридан қайд этилди — 23, Жалолобод вилоятидан — 18, Ўш вилоятидан — 21, Ўш шаҳридан — 14, Боткен вилоятидан — 14, Чуй вилоятидан — 7, Талас вилоятидан — 3, Норин вилоятидан — 2 ҳамда Иссиқкўл вилоятидан — 12 бемор соғайди.
Шу билан мамлакат бўйича 41 796 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 545 нафар бемор, уй шароитида эса 1791 киши даволанмоқда. Инфекция умумий 1 063 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Охирги суткада Чуй вилоятида хизмат қилган бир тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бир суткада эса беш нафар шифокор тузалди ва 20 нафар тиббиёт ходими уй шароитида даволаниб соғайди.
Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 203га етди, унинг ичидан 2 847 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди.