Бош прокуратура Жогорку Кенешнинг депутати Элвира Сурабалдиева ИИВ етакчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг иши бўйича гувоҳ қатори чақирлганини билдирди. Ундан бундай билдирув 17-сентябрда берилган.
Аввалроқ депутат Сурабалдиева ҳарбий прокуратурага сўроққа чақирилганини билдирган. Депутат уни нимага, қайси иш бўйича чақиришаётганини аниқ билмаслигини айтган.
Аммо Бош прокуратура Элвира Сурабалдиева уни ҳарбий прокуратурага чақирилганини ёлғон деб сифатлаб, унга қайси иш бўйича чақирилаётгани хабар қилинганини билдирди.
Ҳозирда Бишкекнинг Биринчи май туман судида ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари Қурсан Асавновнинг жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
«Ишда гувоҳ қатори ўтаётганлар чақиртирилаётгани бўйича суд тарафидан тушунтириш ишлари бўлади. Уларнинг бари биргина Қурсан Асановнинг иши бўйича гувоҳ қатори чақиртирилди. Суд жараёнининг ўтиш жойи ва вақти кўрсатилган», — деб айтилади маълумотда.
Бош прокуратурадан хабар қилинишича, Сурабалдиева Асановнинг иши бўйича бунга қадар 2020-йили 15-январда чакиртирилганн. Шунингдек, прокуратурадан Сурабалдиеванинг суд йиғинига чақиртирилиши унинг сиёсиё фаолиятига ҳеч қандай алоқадор эмас деб ишонтиришди.
Қурсан Асанов 4-октябрда ўтувчи парламент сайлови «Бутун Қирғизитон» партияси билан қатнашмоқда.
Қурсан Асановнинг иши
Қурсан Асанов ИИВдан «қирғиз милициясининг манфаатини сотганлиги» ва лавозимини суиистемол қилгани учун 13-августда бўшатишган. Унга собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олишдаги Қўй-Тошда бўлган воқеа сабаб бўлган.
Ҳарбий прокуратунинг версияси бўйича, Асанов штурм вақтида Атамбаевнинг уйидан чиқраилган буюм далилларини собиқ президентнинг номзодлари билан ўз фарзандига ўтказиб берган.
Асановнинг ўғли сиртдан чиқарилган қамоққа олиш шаклидаги эҳтиёт чораси билан қидирувга олинган. Ҳарбий прокуратурасининг маълуомтига кўра, ҳозирда у Ўзбекистонда. Қурсан Асанов эса ўзига қарши қўйилаётган айбга «хизмат вазифамни бажарганман ва шахсий манфаатларимни давлатникидан устун қўймаганман» деб жавоб берган. 2019-йилнинг 27-августида уй қамоғига олинган.