Кўплаган шифокорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваъда қилган компенсацияни ололмай, ёрдам сўраб «Адилет» ҳуқуқий клиникасига мурожаат қилишди. Юристлар бош прокурордан текширув ўтказишни талаб қилди.
Клиниканинг бошчиси Чолпон Жакупова унга соғлиқни сақлаш идораларининг раҳбарияти шифокорларга компенсация тўлаб беришга тўсқинлик қилишаётгани ҳақида билдирувлар тушганини «24.kg»га хабар қилди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комиссияси ҳужжат тўплашни тўхтатди ёки ҳатто уч беморни олиб келишни талаб қилмоқда — шифокорларнинг биргина ўшалардан касаллик юқтирганини исботлаш учун», — дейди Жакупова.
Унинг айтишича, тиббиёт ходимларидан ва жамоатчиликдан компенсация бериш масаласини тартиб солувчи ҳужжатларнинг барини яширишмоқда.
«“Адилет”нинг мазкур ҳужжатларнинг нусхаларини бериш бўйича тўғридан-тўғри сўрови ҳукумат тарафидан ҳам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан ҳам жавобсиз қолдирилди», — деди у.
Парламентнинг собиқ депутати мамлакат тиббиёт ходимларини «уятсизларча сотди» деб ҳисоблайди. У Бош прокуратурадан компенсация тўлаш жараёнини текширишни талаб қилди. Шунингдек Жакупова чиндан ҳам ҳужжат қабул қилиш муддати чекланган ёки чекланмаганига, агар шундай бўлса бу кимнинг ғояси ҳамда масъулияти эканига қизиқди.
«Ҳукуматнинг ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг позицияси президент Сооронбай Жээнбековнинг сиёсатига қарши келади. У “шифокорларга компенсация тўловлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўлчовда берилиши таъминланиши керак” деб бир неча бор билдирув қилган», — деб таъкидлади клиниканинг етакчиси.
«Сарсон қилиб қийнашмоқда»
Чолпон Жакупованинг айтганларини «Клооп»нинг шифокорлар орасидаги манбалари ҳам тасдиқлаб беришди.
«Биз ҳужжатларнинг бир рўйхатини тўплаб, олиб бориб бердик. Биз ҳужжатларни қайтариб, бошқача ёзинглар, илова ҳужжатларнинг рўйхати ўзгариб кетди деб айтишди. [...] Бундан ташқари, касал бўлиб қолган кунларга беморларнинг уч нусхасини тиркаши керак деган талаб бор эди», — деб билдирди бизнинг манба. Унинг айтишича, кўплаган шифокорлар «компенсация учун курашган», аммо иложсиз қолганда қўл силтаб қолаверишган.
«Сарсон қилиб қийнашмоқда», — дейди у ҳужжат тўплаш ва топшириш жараёни ҳақида. У компенсациялар дастлаб мобил бригадаларга, шундан кейин стационарларнинг ходимларига, сўнгра поликлиника ходимларига берилишини, уларнинг барига коронавирус топширган тести ижобий бўлиши кераклигини айтади. Шундан кейингина компенсациялар коронавирус пневмонияси борларга берилади.
Поликлиника ходимлари эса президентга, премьер-министрга ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат йўллашди.
Улар мурожаатда ишнинг қийинчиликлари, унинг ичида ҳимоя воситаларининг етарсизлигини айтиб беришди. Улар бир неча бор ҳимоясиз ишлашга мажбур бўлганини қўшимча қилишди.
Улар бир қатор талабларни айтишди — соғлиқни сақлашнинг биринчи даражасидаги ишни санитар-карантин ҳудудининг ишига тенглаш, чунки касаллик юқтирганлар айнан шу поликлиникаларга мурожаат қилишади; медперсонални шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш; ОТМ ходимларининг барига эгаллаган хизматлари бўйича тўрт ойлик ҳаққини, поликлиникаларнинг қизил худудда ишлаган ходимларининг 10 хизмат маошларининг миқдорида моддий компесацияларни тўлаб бериш; коронавирус инфекциясини юқтириб тузалган ОТМ ходимларининг даволанишга кетган чиқимларнинг ва буйруққа кўра маънавий бадални тўлаб бериш, тўлақонли медреабилитацияни таъминлаб бериш.
«Кузда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини бўлиши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қирғизистон ҳукуматининг коронавирус инфекциясининг биринчи тўлқинига ҳоли етгани йўқ. Қирғизистон иккинчи тўлқинни қандай кутиб оламан деяпти?» — деб савол ташлади улар.
Сифатсиз расмийлаштирилган ҳужжатлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларнинг раҳбарлари компенсацияларнинг тўланишига тўсқинлик қилаётганини инкор қилди.
«Бугунги кунда 144 нафар ходимга 200 минг сомдан тўлаб берилди, шунингдек 21 нафар вафот этган ходимнинг оилаларига 1 миллиондан [тўланди]», — деб билдирилди вазирликдан.
Комиссиянинг етакчиси, вазирнинг ўринбосари Мадамин Каратаев компенсацияларни тўлаш учун ҳужжатларни тўплаш тўхтаганини ва касаллик беморлардан юққанини исботлаш талаб қилинаётганини инкор қилди.
«Компенсация тўлаб бериш соғлиқни сақлаш ташкилотлари тарафидан талаб қилинган ҳужжатлар тўлиқ берилмай ва сифатсиз тўлдирилгани сабаб кечиктирилмоқда. Ҳужжатлар тўлиқ берилган вақтда тўлов коммиссия қарор чиқарилгандан кейин амалга оширилади», — деб таъкидлади комиссиянинг етакчиси.
Жами бўлиб Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1500 ариза келиб тушган. Уларнинг ичидан 829и текширувдан ўтган. Қолганлари ҳозирда комиссия тарафидан кўриб чиқилмоқда.
Вазирликдан компенсацияларни тўлаш учун қўшимча 100 млн сом бўлиб бериш лойиҳаси тайёр эканини билдиришди. Ҳужжат мақуллашувдан ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан компенсация бўлиштириш бўйича комиссиянинг етакчиси Индира Турганбаева аввалроқ «Азаттык»қа берган интервьюсида компенсация олишга топширилган билдирувлар нимага қабул қилинмаётганини тушунтириб берган. У шифокорлар пул олиш учун ҳужжатларни нотўғри тўлдириб қўйишаётганини айтган.
«Катта маблағ ҳақида гап бўлмоқда — 200 минг сом. Агар бир ерда хато кетса, ҳуқуқ тартибот органлари эртага жиноят ишини қўзғай олишади. Биз шифокорларнинг манфаатлари учунгина ишлаймиз».
Матн устида Амина Кадралиева ишлади