Спикер Жумабеков сайловдан четлатилгани йўқ. «Қирғизистон»га огоҳлантириш берилди

1114

Марказий сайлов комиссиясининг йиғинида Жогорку Кенешнинг спикери, «Қирғизистон» партиясидан парламент сайловига отланаётган Дастан Жумабековни сайловлардан четлаштириш бўйича ишчи гуруҳнинг таклифи қўллаб-қувватланмади.

МСКнинг аъзолари сайлов тўғрисидаги қарор бузилгани учун партияга огоҳлантириш бериш қароринигина қабул қилишди. Марказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова йиғин вақтида бу таклифни  МСКнинг ўн аъзоси қўллаганини айтди.

50 минг сомлик суюнчи

Аввалроқ, парламент спикери ва «Қирғизистон» партиясидан номзод Дастанбек Жумабеков Таласга қилган сафари чоғида бир оилага 50 минг сом миқдорида суюнчи совға қилган эди.

Ўшанда парламентнинг матбуот хизмати Жумабеков бу пулларни ўз оиласининг номидан топширгани ҳақида пресс-релиз тарқатган эди. Фақат кейин матбуот котиби Жоомарт Максатбеков «Клооп»га спикер пулни Жогорку Кенеш етакчисининг фондидан бўлиб берилганини айтган.

Максатбеков қўшимча қилишича, Жумабеков Таласга «Қирғизистон» партиясидан номзод қатори эмас, парламентнинг спикери қатори иш сафари вақтида берган.

Кейинчалик МСКнинг аъзоси Атир Абдрахматова спикернинг совғаси сотиб олиш бўлиб ҳисобланганидан Жумабековнинг номзодлигини ёки бутун «Қирғизистон» партиясини сайлов жараёнларидан четлатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган.

«Қирғизистон» партияси мазкур сайловга дарҳол рўйхатга олинмаган.

Аввалроқ МСК партиянинг ҳужжатларини қабул қилишдан бош тортган эди, унга ҳужжатларни «тегишли шахс» топширмагани сабаб бўлгани айтилган.

Бошқа партиялардаги номзодлар билан фаоллар ҳам «Қирғизистон»ни сайловга қатнаштирмаслик кераклигини, чунки МСКга ҳужжат топширишда кечикканини айтишган.

Партия сайловга Олий суднинг қароридан кейингина қайд этилган.

Ўшанда суд партияни қўллаб, Марказий сайлов комиссиясини «Қирғизистон»нинг ҳужжатларини қабул қилишга ва уни сайловга қатнашишга рухсат беришни топширган.