Россия Қирғизистон билан парвозларни қайта тиклайди

406

Россия Қирғизистон билан ҳаво қатновини 21-сентябрда қайта тикланади. Россиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаби самолётлар ҳафтасига бир марта қатнаб туришини маълум қилди.

Қирғизистон билан парвозлар баҳорда пандемия сабабли тўхтатилган. Ўша вақтдан бери кўпинча қирғизистонликлар Россиядан Қирғизистонга самолёт билан ватанига қайтиб турган.

19-сентябрга келиб, самолётлар Бишкекдан Дубайга, Москвага, Истанбулга ва Амстердамга учиб, Бишкекка Екатеринбургдан, Москвадан, Санкт-Петербургдан, Новосибирскдан, Дубайдан ҳамда Истанбулдан учиб келишди.

Қирғизистон ҳукумати чегарасини мамлакатда коронавирус юқтиришнинг илк ҳолатлари рўйхатга олингунга қадар — мартнинг ўрталарида ёпган. Июлнинг охирида Қирғизистон чегарага қўйилган чекловларни аста-секин ола бошлаган, чунки ўша вақтда кўп ўлкаларда эпидемиологик вазият яхшилана бошлаган. Бугунги кунда Қирғизистонга киришга 20дан ортиқ мамлакатнинг фуқароларига рухсат берилган.