Қирғизистонда COVID-19 яна 91 кишида тасдиқланган. Уларнинг энг кўпи Боткен вилоятида - 20 киши. Ўш, Иссиқкўл ва Жалолободда - 15 киши вирус билан касалланган. Чуй вилоятида 11, Бишкекда етти, Ўш ва Талас вилоятида уч нафар, Норин вилоятида икки нафар киши коронавирус юқтиргани аниқланган.
Шунингдек, охирги суткада уч тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Боткен вилоятидан икки, Жалолобод вилоятидан бир шифокор COVID-19га чалинган. Бир суткада тўрт нафар тиббиёт ходими тузалди ва 17 нафар шифокор уй шароитида даволаниб, соғайди.
Шу билан бирга охирги суткада 98 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 39, Жалолобод вилоятидан — 5, Ўш вилоятидан — 10, Боткен вилоятидан — 18, Чуй вилоятидан — 4, Норин вилоятидан — 3 ҳамда Иссиқкўл вилоятидан — 19 нафар бемор соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада коронавирус туфайли вафот этганлар йўқлигини билдирган.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 45 244га етди. Уларнинг ичидан 1063 нафар бемор вафот этган.