Парламентнинг спикери Дастан Жумабековнинг матбуот котиби Жоомарт Максатбеков спикернинг исми қўйилган чақалоқнинг оиласига пул қаердан ажратилганини «Клооп»га айтиб берди.
Максатбековнинг айтишича, спикер 50 минг сомни Жогорку Кенеш етакчисининг фондидан бўлиб берган.
«Уларнинг оиласи ёрдам сўраб мурожаат қилган, шу сабабдан спикер уларга 50 минг сом қийматида моддий ёрдам кўрсатди», — деб тушунтирди матбуот котиби.
Лекин аввалроқ парламентнинг матбуот хизмати Жумабеков бу пулларни ўз оиласининг номидан топширгани ҳақида пресс-релиз тарқатган.
Максатбеков қўшимча қилишича, спикер оилага совғани «Қирғизистон» партиясидан номзод қатори эмас, парламентнинг спикери қатори иш сафари вақтида берган.
Кейинчалик МСКнинг аъзоси Атир Абдрахматова спикернинг совғаси сотиб олиш бўлиб ҳисобланганидан Жумабековнинг номзодлигини ёки бутун «Қирғизистон» партиясини сайлов жараёнларидан четлатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган, аммо унинг ҳамкасблари бу масалани кун тартибига қўшмаган.
Спикер ва «Қирғизистон» партияси
Жогорку Кенешнинг амалдаги спикери Дастан Жумабеков келаётган парламент сайловида «Қирғизистон» партиясидан номзод қатори отланмоқда.
Партия сайловга Олий суднинг қароридан кейингина қайд этилган.
Ўшанда суд партияни қўллаб, Марказий сайлов комиссиясини «Қирғизистон»нинг ҳужжатларини қабул қилишга ва уни сайловга қатнашишга рухсат беришни топширган.
Аввалроқ МСК партиянинг ҳужжатларини қабул қилишдан бош тортган эди, унга ҳужжатларни «тегишли шахс» топширмагани сабаб бўлгани айтилган.
Бошқа партиялардаги номзодлар билан фаоллар ҳам «Қирғизистон»ни сайловга қатнаштирмаслик кераклигини, чунки МСКга ҳужжат топширишда кечикканини айтишган.