Видео: Ўшда бир гуруҳ йигитлар курсдошини калтаклади. Милиция гумондорларни қўлга олди

348

Ўш шаҳрида 10-сентябрга ўтар кечаси Султан Ибраимов номидаги миллий драма театрининг олдида  бир тўп болалар кимнидир калтаклаётган видео тарқади.

Posted by Mirbek Umetaliev on Friday, September 11, 2020

Воқеа кузатув камерасига тушиб қолган. У ерда кўринганидек, уч фуқаро дўкондан чиқиб, иккиси жабрланувчини калтаклай бошлаган. Кўп ўтмай, воқеа бўлган ерга яна уч бола келиб, гумондорлар билан бирга болани тепкилаган. Калтакланган бола қочишга ҳаракат қилиб, гумондорлар орқасидан қувишган.

Видеони эълон қилган Тима Умаров унинг укаси Нурғазини номаълум одамлар калтаклагандан кейин, ечинтириб тўнаб кетганини айтган.

«Ўш шаҳрида бизнинг укамиз Нурғазини 5-6 бола номаълум сабаблар билан уриб-тепиб, мажбурлаб машинасига солиб жанубий каналга олиб бориб ўлдирамиз деб қўрқитиб, барча кийимларини ечиб олиб, пулларини олиб кетишган», — деб ёзган у.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси воқеага қатнашган олти боланинг ким эканини аниқлаганини билдирди — уларнинг тўрт нафари қўлга тушди. Қолган икки фуқарога қидирув эълон қилинди.

«Бундан ташқари [гумондорлар жабрланувчини] шаҳар четига машина билан олиб чиқишиб, 4500 сом пулини, кийимларини тортиб олгани маълум бўлди. Жабрланувчини урган йигитлар маст қолда бўлишган. Тергов ишлари асносида аниқланишича, бу ёш йигитларнинг ўртасидаги низо ўзаро қизғонишдан, бир қизни талашишдан келиб чиққан», — деб Ўш ШИИБдан билдирилди.

Ҳуқуқ тартибот органлари «Безорилик» моддаси билан судгача терговни бошлади.