Қирғизистонда коронавируснинг янги 67 ҳолати қайд этилди

311

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги бир кун ичида коронавируснинг янги 67 ҳолати аниқланганини маълум қилди.  Бишкекда 20, Жалолобод вилоятида 14, Ўш вилоятида 10 нафар беморда коронавирус аниқланган. Шунингдек тўққиз киши Боткен вилоятида, етти нафар бемор Иссиқкўлда, уч нафардан бемор Чуй ва Норин вилоятларда ва бир киши Таласда коронавирус юқтиргани тасдиқланди.

Охирги суткада коронавирус туфайли вафот этганлар қайд этилмаган.

Касалга чалинганлар орасида уч нафар шифокор бор – бир нафари Таласда ва икки нафари Жалолобод вилоятида.

Шунингдек охирги суткада коронавирусдан 148 нафар бемор шифо топиб, касалхоналардан чиқарилди. Уларнинг 77 нафари Бишкекда, 22 нафари Жалолобод вилоятида, 18 нафари Иссиқкўл ва Боткен вилоятларида. Ўш вилоятида етти нафар, Талас ҳамда Норин вилоятларида икки нафардан, Ўш ва бир нафари Чуй вилоятида.

Шу билан Қирғизистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 44828 нафарга етди. Уларнинг ичидан 40 779 бемор тузалиб, 1 063 киши вафот этди.