«Турмавсум муаммоси — 2020». Пандемия бутунлай бир вилоятни қандай қилиб даромадсиз қолдирди?

429

Иссиқкўл вилояти учун жорий йил муаммо олиб келган йил бўлди. Чунки вилоятнинг турғунлари ёз мавсумида меҳмонхоналарини ва панционатларни ишлатиб, балиқ ва эсдалик совғаларини сотиб, топган даромад билан қишдан чиқар эди. Аммо, афсуски пандемия турмавсумни кутган кўлликларни бу ягона даромадидан ҳам ажратиб қўйди.

Асосан йилда июнь ойи бошланадиган мавсум бу йили августдагина бошланди — мамлакатда коронавирус юқтиришнинг авжи ёзнинг қизғин палласига тўғри келди.

Иссиқкўлга ҳар йили ёзда миллионга яқин одам, шунингдек қум соҳилларигина эмас, пиёда туризми, экстремал спорт ҳамда табиатни соғинган хорижий сайёҳлар ҳам келиб туради.

Пандемия боис чегараларни ёпиш чет элликларни Иссиқкўлга келиш имкониятидан ажратди, шу сабабдан у ерда қирғизистонликларгина дам олди. Давлат идораларининг тахминий ҳисоби бўйича бу йили Иссиқкўлга 150 минг нафарга яқин одамгина борган.

«Умуман бўш бўлди», — деб бу видеонинг қаҳрамонлари айтиб беришди ўзларининг меҳмонхоналари ва ҳамёнлари ҳақида. Коронавируснинг пандемияси кўлликларнинг даромадини 90 фоизга камайтирган.

Коронавирус юқтириш хавфи сабабли кўплаган меҳмонхоналарнинг, кафе ва ресторанларнинг эгалари ишларини бошлай олишгани ҳам йўқ, бошлаганлари эса катта таваккалга боришди.

«Қишда қийналишимиз аниқ, эплаб-сеплаб жон боқармиз», — деди лавҳа қаҳрамонларидан бири.

Видеонинг яна бир қаҳрамони эса «даромад нолга» баробар, «солиқлар қандай бор бўлса, ўша бўйича қолаверди» деб вазиятни тушунтирди.