«Биримдик» биринчи. Сайлов бюллетенида партияларнинг қатор рақами аниқланди

1071

Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенида қайси партия қайси ўринда бўлишини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Сайлов бюллетенида биринчи ўринда президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков номзодини илгари сураётган «Биримдик» бўлди. 2-рақам остида Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партияси, 3-рақамда «Ийман Нуру»бор, унинг аъзолари яқинда «Мекеним Қирғизстон» тарафдорларининг босими ҳақида шикоят қилишган.

«Матраимовлар партияси» сифатида танилган «Мекеним Қирғизистон»нинг  ўзи эса  №4 билан бормоқда, унинг ортидан эса «Реформа» мухолиф партияси №5 остида ҳаракат қилмоқда.

«Ата-Мекен» №6 рақами остида бормоқда, «Замандаш» — №7, шунингдек «Бутун Қирғизистон»  сайловда №8 рақами остида борадиган бўлди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг фарзандларининг партияси - «Социал-демократлар» сайлов участкаларига 9-рақамда, 10-рақамда эса «Мекен Интимағи». Рўйхатдаги 11-рақамда Афғонистон уруши фахрийлари партиясидир.

«Ордо» - №12, «Бир Бол» - №13, «Республика» - №14,  «Қирғизистон» - №15, «Чон Казат» - №16.

Шунингдек сайлов бюллетенининг матни ва формаси ҳам аниқланди.

Жами бўлиб 4-октябрга белгиланган парламент сайловига 16 партия отланмоқда. Уларнинг ичидан икки партия — «Қирғизистон» ва «Бутун Қирғизистон» Марказий сайлов комиссияси билан судлашиб, сайловга қатнашиш ҳуқуқларини суд орқали қайта тиклади. «Қирғизистон» партияси керакли ҳужжатларни партиянинг вакили топширмаган ва белгиланган муддатдан кеч қолган деб айбласа, «Бутун Қирғизистон» партиясига МСКга номзодларнинг ўзгартирилган рўйхатини топширган деган айб қўйилган.