Премьер-министр Кубатбек Боронов Республика штабининг 3-сентябрда ўтган йиғинида билдиришича, мутахассисларнинг тахмини бўйича коронавируснинг иккинчи тўлқини ноябрда бошланади. Унинг айтишича, бу аҳолининг ўз соғлигига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларида «беэътибор муомала қилишига» боғлиқ.
«Бу жамоатчилик транспортида санитария-эпидемологик талабларнинг сақланмаслиги, кафе ва ресторанларда аҳолининг кўп бориши билан боғлиқ. Халқ агар соғлигига беэътиборлик қилса, сентябрнинг охирида аҳоли оммавий турда хасталаниши эҳтимол», — деди у.
Шунга қарамай 4 октябрда мамлакатда парламент сайлови ўтиши керак, шунга қарамай кўплаган фаоллар, партиялар ҳамда депутатлар қарши чиқишган. Улар сайловга ажратилган пулларни дори-дармон, шифокорлар учун хусусий ҳимоя воситаларини, COVID-19 пандемиясига қарши курашга зарурий аппаратларни сотиб олишга сарфлаш кераклигини айтишган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кузда Қирғизистонда COVID-19нинг иккинчи тўлқини бўлиши ҳақида бир неча бор тахмин қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса коронавирусда гриппдаги каби мавсумийлиги йўқлигини хабар қилган.
«COVID-19нинг иккинчи тўлқини бўлмайди — биргина катта тўлқин бўлади. У кўтарилиб қайта пасаяди. Энг яхшиси бу тўлқинни кўтарилишига йўл қўймаслик устида ишлаш керак», — деб айтган ЖССТнинг вакили Маргарет Харрис.
COVID-19нинг Қирғизистонда кучайиши
Май ойида жиддий чекловлар олингандан кейин Қирғизистонда COVID-19 юқтиришнинг сони кескин ўтиб кетган. Аниқланишича, республиканинг айрим шаҳарлари ва туманларида фавқулодда ҳолат режими ишлаб турган вақтда, ҳукумат тиббиёт персоналини, ўринларни, дори-дармонларни ва тиббий аппаратларни етарли сонда тайёрлаб қўйишга улгурмай қолган экан.
Ҳозирда фуқароларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларини менсимаётганликда айблаётган Боронов ўзи собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев билан оммавий жамоат бўлиб хайрлашишда иштирок этган.
Ўша вақтда ҳукумат биносининг олдида 100дан ортиқ одам тўпланиб, уларнинг бари юз ниқобисиз бўлган.
Ҳукуматнинг ва парламентнинг аъзолари ҳам Бишкекнинг ресторанларида ўтган оммавий тадбирларга боришаётгани кузатилган.
2020 йилнинг октябрида ўтувчи парламент сайлови арафасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтирганлар бўйича статистикани камайтира бошлагани кулгили. Муассасанинг маълумотига кўра, ўтган сутка ичида Қирғизистонда касаллик юқтирган 78 нафар бемор қайд этилган. Шунингдек июль ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Республика штаби кунига минглаган бемор юқтирганлар ҳақида хабар қилиб турган.