«Юристы за права человека» жамоат фондининг ташаббускор гуруҳи мактаб ўқувчиларининг онлайн билим олиш форматига ўтишининг психологик оқибатларини ўрганиш мақсадида «Масофадан билим олиш: ноу-хау ёки таълимнинг ўлими» мавзусида суриштирув ўтказди. Бунинг учун юристлар ва руҳшунослар Қирғизистоннинг турли ҳудудларидан 1192 нафар ота-она оасида сўровнома ўтказишган.
Сўровномада қатнашган ота-оналарнинг деярлик 65 фоизи 2020-йилнинг мартидан бошлаб масофадан ўқиш вақтида болаларига ғазаб қилишган. Уларнинг ичидан айримлари иложини тополмай, баъзан уй вазифасини бажармай ва онлайн дарс вақтида тинч ўтирмай тўполон қилган «фарзандларини уришиб, калтаклаб ҳам» қўйган ҳолатлари бўлганини тан олишган.
Суриштирув муаллифлари айни шу вақтда ғазабланиш, қўрқиш ва кўнгил қолиш эмоциялари ўсгани жуда сезилганини ёзишган — ота-оналар психологларга «Болаларининг онлайн билим олишга қандай қилиб қизиқтириши керак?» деган савол билан кўп мурожаат қилишган.
«Руҳий ҳаяжон ва ноқулай вазият ортидан ўқиш истагини йўқотган жараёнга айланади — жавобларнинг 66,5%и боланинг истаги йўқ бўлиб, у уй вазифасини бажаришдан бош тортганини айтиб туради. Келажакда бу билим олишдан тўлиғи билан бош тортишга ва таълимдан кўнгли қолишига олиб келиши мумкин», — деб айтылат изилдөөдө.
Сўровнома ота-оналарнинг ва болаларнинг 71,9%и масофадан ўқитишнинг усулларидан норози эканини кўрсатган. Бунга ўқитиш материалларини тушунарсизлиги, ота-оналарнинг ўқитиш тажрибаси йўқлиги, коронавирус пандемияси туғдирган стресс, гаджетларнинг етарсизлиги ва интернет муаммолари ками факторлар таъсир этган.
«Ота-оналарнинг 44,4%и зарур гаджетлар билан болаларини таъминлай олмаган. Таъминлай олган 51,6 фоизи эса қуйидаги изоҳларни қолдиришган: “болаларим навбати билан дарс қилишди”, “биринигина таъминлай олдик”, “гаджетимни бердим”, “икки болам бир телефонни қўлланади” в.б. Бу ҳолат ҳам оилада вазиятни кескинлаштириб, бу бола ва ота-она ҳам руҳий босимга учраши мумкин», — деб ёзишган суриштирувнинг муаллифлари.
Муаллифлар юқорида айтилганларни ҳисобга олиш билан масофадан ўқитиш шаклини киргизиш ота-оналарнинг ҳамёнига таъсир қилган деган хулоса чиқаришган. Чунки пандемия вақтида ота-оналар фарзандларини ўқитиш учун қўшимча гаджетларни сотиб олиб, интернет улашга ҳамда мобил операторнинг қўшимча хизматларини тўлаш учун пул сарфлашга мажбур бўлишган.
«Болаларнинг ва ота-оналарнинг рухсатисиз масофадан ўқитиш формасини мажбурий тарзда ҳақларни бузиш ва ой сайин интернет учун пул тўлаш ҳамда қимматбаҳо гаджетларни сотиб олишга мажбур қилиш — йўл қўйиб бўлмайдиган нарса. Конституциянинг 20-моддасида Қирғизистонда инсоннинг ва фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бекор қилувчи ёки камситувчи қонунлар қабул қилинмаслиги кераклиги, шунингдек одамнинг ва фуқаронинг ҳуқуқларини, эркинликларини чекловчи қонун олдидаги меъёрий ҳуқуқий фактларни қабул қилиш тақиқланишини ёзилган», — деб таъкидлайди суриштирувнинг муаллифлари.
Юристлар суриштирув ва сўровнома натижаси бўйича бир қатор тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни Жогорку Кенешга, ҳукуматга, таълим вазирлигига ҳамда Қирғизистон омбудсменига жўнатишди.
Ҳукумат мамлакатда COVID-19нинг тарқалиш хавфининг олдини олиш учун масофадан ўқитиш формасини киргизган. Мамлакатдаги ўқувчилар 2020-йилнинг 8-апрелидан бошлаб уй шароитида ўқиб келишади. Янги ўқув йилида биринчи синфнинг ўқувчиларидан бошқаси масофадан ўқий бошлади.
Онлайн билим бериш бир чоракка чўзилади, агар мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланмаса, у ҳолда ҳукумат уни яна давом эттиради.
Ота-оналар ва мактаб ўқувчилари масофадан ўқиш формасига боғлик масалалар бўйича кўп шикоят қилиб келишади. Ўқитувчилар ҳам ҳукуматнинг бундай қарорига рози эмаслигини, яна бир қатор ўқувчилар билим ололмай қолишганини айтиб беришган.
Бош сурат: Қирғизистоннинг таълим вазирлиги