19-августда Ўш шаҳрида йўл назорат ходимларининг ўртасида жанжал чиқиб, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасига иккиси ҳам шикоят билан мурожаат қилди.
«Икки йўл патрул ходими бир-бирини калтаклагани бўйича шикоят қилди. Нима сабабдан жанжаллашгани аниқланмоқда. Ҳозирда “Майда безорлик” моддаси билан ҚЖУРга қайд қилиниб, тергов амаллари олиб борилмоқда», — деди Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиқов.
«Kaktus.media» нашри Ўш шаҳри бўйича ЙХХХБнинг йўл патрул хизматининг етакчиси, милициянинг катта лейтенанти Манас Полотов билан мазкур ведомствонинг катта инспектори, милициянинг капитани Тилек Монолбаев жанжаллашганини маълум қилди.
Полотов билан Монолбоев ведомство раҳбарларидан бирининг иш кабинетида ёқалашиб кетиб, улар муштлашмоқчи бўлган ҳамкасблари ажратиб қолишган. Уларнинг жанжали шу билан тугамай, ташқарида ҳам давом этган.
Уларнинг можароси нима сабабдан бошлангани аниқ айтилмаган.
Ўш шаҳри бўйича ЙХХХБнинг йўл патрул хизматининг маълумотига кўра, Монолбаев ҳозирда касалхонада даволанмоқда, Полотов эса меҳнат таътилига чиққан. Мазкур факт бўйича Ўш ИИБнинг ички тергов хизмати тергов ишларини бошлади.