Чегара ҳудудида яшаган Қирғизистон ва Ўзбекистон ёшларининг спорт мусобақаси ўтди

385
Спорт мусобақаси. Сурат: Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

19 августда Ўзбекистоннинг Сўх туманида Боткен вилоятининг Қадамжой тумани ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Сўх туманининг чегарадош ҳудудида яшовчи ёшлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада жами 25 нафар спортчи иштирок этди.

Спорт мусобақаси. Сурат: Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

«Тадбир икки вилоят халқининг бирлигини, яхши қўшничилик алоқасини ва ёшлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди», — деб ёзилади Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизматининг маълумотида.

Мазкур тадбирга қатнашган жамоалар теннис, шахмат, футбол бўйича мусобақа ўтказишди. Боткен вилоятидан борган ёшлар теннис ҳамда шахмат бўйича ғолиб бўлиб, футбол бўйича мусобақада эса икки жамоа бирдек ғалабага эришди. 

Спорт мусобақаси. Сурат: Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

Аввалроқ жорий йилнинг 31-майида Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида жанжал чиққан. Жанжал икки ўлканинг ўртасида аниқланмаган ҳудудда жойлашган Чечме (Чашма) булоғини талашиш оқибатида пайдо бўлган. Қадамжой туманининг Чечме қишлоғининг ва Ўзбекистоннинг Сўх анклави турғунларининг ўртасидаги низо тош отишга айланган. 

Натижада икки мамлакат турғунлариинг уйлари ёниб, айрим қирғизистонликларнинг машиналари пачоқланган. Воқеанинг эртасига премьер-министр Кубатбек Боронов Ўзбекистоннинг  бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиб, сўзлашувларни ўтказган.