Коронавирус юқтириб вафот этган 1498 нафар беморнинг 29 фоизи бошқа сабаблар туфайли вафот этган. Бу ҳақда 18-августда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев билдирди.
Унинг айтишича коронавирус инфекцияси ва касалхонадан ташқари пневмония сабаб вафот этганларнинг сабабини тадқиқот қилиш учун махсус комиссия тузилган.
«Комиссиянинг натижаси бўйича вафот этганларни 29%нинг асосий сабаблари COVID-19 билан пневмония эмас, бошқа касаллар бўлиб чиқди. Аниқроқ айтганда 437 киши», — деди Каратаев.
437 беморни ўлимининг сабаблари :
- юракнинг коронар ҳасталиги — 358 (82%);
- ўткир миокард инфаркти — 24 (5,6%);
- миядаги қон айланишининг бузилиши — 13 (3,1%);
- бўйракнинг ўткир етишмовчилиги — 10 (2,5%);
- бошқа сабаблар (суицидлар, онкологик касалликлар ва бошқалар) — 32 (6,8%).
Каратаев бу чораларни вақтида бошқа мамлакатлар ҳам қўлланганини қўшимча қилиб, унинг натижасида COVID-19дан вафот этганларнинг сони Буюк Британияда 5 359га, Испанияда 2 мингга қисқартирилганини таъкидлади.
Шу билан 18-августга келиб коронавирус сабаб вафот этганларнинг сони 1 498 кишини эмас, 1 053 кишини тузди. COVID-19 жами бўлиб 42 146 нафар кишига юқди — уларнинг 34 885 нафари касалликдан соғайди.