Коронавирус яна 179 кишидан аниқланди — умумий 42 325 ҳолат қайд этилди

362

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19-августдаги брифингда коронавируснинг янги 179 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

  • Бишкек - 39;
  • Ўш - 8;
  • Чуй вилояти - 17;
  • Ўш вилояти - 24;
  • Талас вилояти - 1;
  • Норин вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 39;
  • Жалолобод вилояти - 26;
  • Боткен вилояти - 22.

Жами бўлиб COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 42 325га етди. Тиббиёт ходимларининг орасида коронавирусга чалинишнинг янги 7 ҳолати аниқланди:

  • Бишкек – 3;
  • Боткен вилояти – 3;
  • Иссиқкўл вилояти– 1.

Охирги кеча-кундузда стационар ва уй изоляциясидан 11 нафар шифокор соғайиб, чиқарилган. 

Тиббиёт ходимларининг орасида коронавирус ташхиси қўйилишининг умумий 3045 ҳолати қайд этилиб, уларнинг ичидан 2363 нафар шифокор соғайди.

Охирги суткада республика бўйича жами 312 нафар киши касалхоналардан чиқарилди:

  • Бишкек - 102;
  • Ўш– 18;
  • Чуй вилояти - 41;
  • Ўш вилояти - 27;
  • Талас вилояти - 2;
  • Норин вилояти - 13;
  • Иссиқкўл вилояти - 50;
  • Жалолобод вилояти - 40;
  • Боткен вилояти - 19.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 35197 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди,1054 нафар бемор эса вафот этган.