Сайлов 2020: «Мекеним Қирғизистон», «Бирик» ва «Табилға» партиялари билан бирлашди

474

«Матраимовларнинг партияси» деб айтилган «Мекеним Қирғизистон» сиёсий партияси «Табилға» ва «Бирик» партиялари билан бирлашди. «Мекеним Қирғизистон»нинг лидери Мирлан Бакировнинг айтишича, бу партия учун охирги тўлиқлов эмас, яқиндагина бошқа партиялар ҳам қўшилади.

Партияларнинг бундай бирлашиши «Мекеним Қирғизистон» партиясига турли ҳудудларда овозларга эга бўлишга имконият яратади. Масалан, «Табилға» Иссиқкўл вилоятида нуфузли бўлиб ҳисобланиб, Қоракўл шаҳар кенгашига сайлов вақтида лидер бўлган. «Бирик» эса Норин ва Чуй вилоятларида нуфузга эга деб ҳисобланади.

“«Бирик» партияси Чуй ҳамда Норин вилоятларида машҳурлиги билан ажралиб туради. 150000дан ортиқ аъзоси бор партия «Мекеним Қирғизистон»нинг байроғи остида сайловга қатнашмоқчи”, — деб айтилади «Мекеним Қирғизистон» партиясининг фейсбукдаги саҳифасида. Аввалроқ «Бирик» партияси муддатидан аввал тарғибот ишини олиб боргани учун огоҳлантириш олган, шунингдек партия «соғлик паспорти» орқали қирғизистонликларнинг маълумотларини тўплаб олишда гумонланган.

«Мекеним Қирғизистон» партияси эса мамлакатнинг жанубида нуфузли, сиёсий экспертлар унинг парламент сайловида лидерликка чиқишига тўлиқ имконияти бор деб ҳисоблайди. Партияни Матраимовларнинг клани билан алоқаси бор экани айтилади — партиянинг йиғинларида депутат Искендер Матраимов қатнашади, бундан ташқари, Матраимовларнинг фонди билан ҳамкорлик қилган мутахассислар партиянинг ишларини ҳам олиб боради.

Мирлан Бакиров аввалроқ «Республика» ҳамда «Онугуу — Прогресс» партияларидан депутат қатори икки бор парламентга ўтган. Биринчи партия унинг лидери Омурбек Бабановнинг сиёсатдан кетиши билан нуфузини йўқотган, иккинчи партиянинг лидери Бакит Торобаев эса «Онугуу — Прогресс» сайловга қатнашмайди деб билдирган.

Сайлов 2020

Парламент сайлови 4 октябрда ўтади. Унга қатнашишдан коммунистлар бош тортди, «Демократ» партияси ҳам бош тортиши мумкин. «Табилға» ва «Бирик» партиялари «Мекеним Қирғизистон»га қўшилиб, партиянинг таъсирини кучайтирди.

Охирги президентлик сайлови ва ундан кейинги Жээнбеков билан Атамбаевнинг низоси Қирғизистондаги сиёсий кучларни тубдан ўзгартирди.

Президентлик сайловидан кейин тазйиқлар сабаб «Республика»нинг лидери Омурбек Бабанов сиёсатдан кетди, партияда эса янги лидер — фаол депутат Мирлан Жээнчороев пайдо бўлгани билан, унда келаётган сайловда қандай имкониятлари бор экани ҳозирча номаълум.

Президентларнинг низоси сабаб мамлакатдаги энг нуфузли партия бўлган КСДП бўлиниб, бошқа партиялар учун рақобатчи бўлмай қолди. Ундан Атамбаевнинг ўғилларининг «Социал-Демократ»лар партияси бўлиниб чиққан, аммо унинг лидер эмаслиги аниқ.

Ҳукуматнинг янги партияси бўлиб «Биримдик» ҳисобланади. Унинг таркибида сайловга президентнинг укаси депутат Асилбек Жээнбеков боради. У билан парламентдаги ўрин учун «Мекеним Қирғизистон» курашади.

*Матраимовлар — Қирғизистондаги нуфузли сиёсий клан. Искендер Матраимов — парламентнинг депутати, унинг укаси Райимбек Матраимов антикоррупция суриштирувларининг фигуранти ҳамда божхона етакчисининг собиқ ўринбосари. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимов президент Жээнбековнинг сайловига ҳомий бўлганини бир неча бор айтган. Сайловдаги ҳомийлик ҳақида парламентда ҳам сўз очилган — унда Матраимовларнинг ҳисобидан КСДПнинг аъзолар сайланган деб айтилган. Матраимовларнинг бошқа ака-укалари ҳоким ва вазирликда ишлайди, Райимбек Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Тургунова эса Абдуқодир клани билан бир бизнесга эгалик қилади. Абдуқодир Қирғизистон орқали контрабанда товарининг ўтишини амалга оширган тадбиркор бўлиб ҳисобланади.

Таниқли ва нуфузли партияларнинг орасидан сайловда «Ата Мекен», «Бир Бол» ва «Қирғизистон» қатнашади. Қолган партияларнинг кўпи у қадар таниқли эмас ва улар 5 млн сомлик сайлов гаровини тўлай оладими ёки йўқми ёки йирикроқ сиёсий партияларнинг қаторига қўшиладими, ҳозирча номаълум.