Ўш вилоятидаги Қорасиув туманининг Моди қишлоқ ҳукуматининг Ачи қишлоғидаги каналга чўкиб кетган етти ёшли боланингжасади 10-августда топилди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБидан билдирилди.
«Эндигина топишди, тўлиқ маълумот келганича йўқ. Жасад айни ҳудуддан топилди», — деб билдирди идоранинг матбуот котиби Жениш Аширбаев.
Аввалроқ Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги бола 9-августда чўкиб кетганини маълум қилган.
Қидирув ишларига тўрт қутқарувчи ва маҳаллийлардан ўн киши жалб қилиниб, аммо болани топа олишмаган — кеч бўлиб қолгани учун қидирув ишлари тўхтатилган.
Ҳозирда Қорасув туман ИИБининг ходимлари тарафидан текширув ишлари давом этмоқда.