Республика штабининг маълумоти бўйича Қирғизистонда охирги сутка ичида коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониядан 9 нафар бемор вафот этди.
Коронавирусга чалинган 4 бемор Бишкекда, 2 бемор Боткен вилоятида вафот этди.
Ўш, Иссиқкўл ва Норин вилоятларида инфекциядан бир нафардан одам вафот этди.
Коронавирус пандемияси бошлангандан бери мамлакатда жами коронавирус ва пневмониядан 1 460 киши вафот этди.
Қирғизистонда 30-июлда пандемия вақтида вафот этганларнинг хотирасига мотам куни ўтган. 29-августда эса Бишкек мэрияси «Хотира шами» акциясини ўтказишни режалаштирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, 8-августга келиб коронавирус юқтиришнинг умумий ҳолатлари 39 487га етди.
Пандемия бошлангандан бери коронавирусдан умумий 31281 киши соғайди.