Бейрутдаги портлашдан вафот этганлар 80дан ортди

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4-августда денгиз порти томонда ҳалокатли икки портлаш юз берди. Воқеадан ҳалок бўлганларнинг сони 80дан орти, 4 мингдан ортиғи турли жароҳатларни олишди.

Мамлакатнинг ҳукумати вафот этганларнинг ва жабрланганларнинг сони яна ўсиши мумкинлигини билдирди, чунки вайроналар остида яна одамлар бор.

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари портлаш бўлган вақтда тасвирга олган видеоларини эълон қилишмоқда. Унда улкан олов шари осмонга кўтарилиб, портлаш тўлқини атрофдагиларнинг барини йўқ қилганини кўриш мумкин.

Ливаннинг президенти Наим Аун мамлакатда 5-августдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилинишини билдирди. Бундан ташқари, Бейрутда икки ҳафтага фавқулодда ҳолат режими киргизилиб, шаҳар фалокат зонаси мақомига эга бўлди. Бу режимнинг шароитида ҳукумат ҳавфсизликни таъминлаш учун армияни қўллана олади.

Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги портлаш туфайли Қозоғистоннинг Ливандаги консули жароҳат олганини хабар қилди. Шунингдек, Қозоғистон ва Россия элчиликларининг бинолари зарар кўрган.

Россиянинг Ливандаги дипломатик вакиллигининг маслаҳатчиси Вячеслав Максудов «ТАСС» нашрига берган интервьюсида портлашдан Россия элчилигининг бир ходими жабрланганини айтди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бу ҳалокатда жароҳат олган Қирғизистон фуқароларининг бор ёки йўқлиги бўйича ҳозирча маълумот йўқ.

Ливаннинг премьер-министри Хассан Диаб портлаш 2750 тонна аммиак селитрасини нотўғри сақланиши оқибатида бўлгани бўлиши мумкинлигини айтди. Аммиак селитраси — бу портлаш ишлари учун ва азотли ўғит сифатида қўлланилувчи модда.

Ливаннинг LBCI телеканали мамлакатнинг Олий мудофаа кенгашига таяниб маълум қилишича, селитралар портда 2014-йилдан бери, «Росус» кемасидан мусодара қилингандан бери турган.

Кемаде ишлаган моряклар «Росус» аввал  россиялик тадбиркор Игорь Гречушкинга тегишли бўлганини айтишган.

Премьер-министр ҳалокат сабабларини текшириш ва айбдорларни топиш учун комиссия тузишни топширди.