Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълуомтга кўра, 5-августда мамлакатда 11 киши COVID-19 юқтириш ва касалхонадан ташқари пневмония туфайли вафот этди:
- Бишкек – 5;
- Ўш – 1;
- Чуй вилояти – 1;
- Иссиқкўл вилояти – 1;
- Боткен вилояти – 2;
- Жалолобод вилояти – 1.
Пандемия бошлангандан бери республикада коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониядан жами 1 438 нафар бемор вафот этган.
Аввалроқ 30-июлда Қирғизистонда пандемия вақтида вафот этган хотирасига мотам куни ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумот бўйича, 5-августга келиб мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 38110га етдию
Умумий 29 509 киши мазкур касалдан соғайди.