Қирғизистонда COVID-19 яна 569 кишида аниқланди. Юқтириш ҳолатининг умумий сони 38110га етди

295

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 5-августда коронавируснинг янги 569 ҳолати қайд этилганини хабар қилинди:

  • Бишкек – 190;
  • Ўш – 84;
  • Чуй вилояти – 45
  • Ўш вилояти – 64;
  • Талас вилояти – 43;
  • Норин вилояти – 13;
  • Иссиқкўл вилояти – 41;
  • Жалолобод вилояти – 47;
  • Боткен вилояти – 42.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтиришнинг 38 110 ҳолати қайд этилган.

Охирги суткада  коронавируса ва пневмониядан тузалиб 767 киши касалхонадан чиқарилди:

  • Бишкек – 184;
  • Ўш – 65;
  • Чуй вилояти – 104;
  • Ўш вилояти – 102;
  • Талас вилояти – 77;
  • Норин вилояти – 9;
  • Иссиқкўл вилояти – 80;
  • Жалолобод вилояти – 98;
  • Боткен вилояти – 48.

Қирғизистонда коронавирус билан ҳасталанган жами беморларнинг 29 509 нафари соғайиб,  1 438 киши вафот этди. Ҳозирда касалхоналарда 7 170 бемор даволанмоқда.

Тиббиёт ходимлари орасидан 20 кишида охирги суткада COVID-19 юқтириш ҳолати аниқланган. 40 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайган.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 2 874 нафарга етди, уларнинг 1 934 нафари соғайиб, касалхоналадан чиқарилди.