Йўл ҳалокатидан жабрланган қўшиқчи Асел Кадирбекова касалхонадан чиқди

336

Бишкекдаги Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти директори Сабирбек Жумабековнинг айтишича, қўшиқчи Асел Қодирбекова автоҳалокатдан сўнг шифохонадан озод қилинган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, хонанданинг шифохонадан чиққанига 10 кун бўлди ва у уйда реабилитацияни давом эттирмоқда.

«Ниҳоят, операция қилинди. У юрди, овқатланди, гаплашди ва аҳволи яхшиланди. Тикланиш жараёни давом этмоқда ”, - деди Жумабеков.

Бишкекдаги Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институтининг директори Сабирбек Жумабеков аварияга учраган қўшиқчи Асел Кадирбекова касалхонадан чиқарилганини билдирди.

Шифокорнинг айтишича, қўшиқчининг касалхонадан чиққанига 10 кун бўлиб қолди ва у уйида реабилитациядан ўтишни давом эттирмоқда.

«Унинг  ўмровига операция қилинган. Ўзи юриб, овқатланиб, аҳволи бир қанча яхшиланиб қолган. Ҳозирда соғлигини тиклаш жараёни бўлмоқда», — деди Жумабеков.

Тез чора кўриш гуруҳининг машинаси қатнашган йўл ҳалокати 26-июнда Бишкек шаҳрида бўлган. Воқеа назорат камераларига тушиб қолган. Унда тез чора кўриш гуруҳининг автомобили қаттиқ тезлик билан бораётиб, эстрада қўшиқчиси Асел Кадирбекова бошқариб бораётган  «Тойота» русумидаги машинани урган.

Қўшиқчидан ташқари авариядан тез чора кўриш гуруҳининг автомобилидаги йўловчи билан ҳайдовчи жабрланган — улардан бирининг мияси чайқалган, аммо аҳволи барқарор. Баридан Кадирбаева оғир жароҳатланиб, комага тушиб қолган. Унинг бош суяги жабрланиб, бўйин умртқалари синиб кетган.

«Йўл ҳалокати ЖҚУРга қайд этилиб, “Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ва автомототранспорт воситаларини эксплуатациялашнинг қоидаларини бузиш” моддаси бўйича судгача тергов бошланди. Гумондор шахс қўлга олинди. У касалхонада ётибди», — деб билдиришган 30-июнда Бишкек ШИИБи.

Идоранинг маълумоти бўйича, Свердлов туман суди гумондорнинг эҳтиёт чорасини ТИЗО-1да бир ойга қамалсин деб топган.