«Республика» съезд ўтказади. Аввалроқ партия лидери парламент сайловини жилдиришни талаб қилган

344

«Республика» сиёсий партияси съезд ўтказадиган бўлди, аммо ҳозирча у депутатлар йиғилиб ўтказиладими ёки онлайнми номаълум. Партиянинг лидери Мирлан Жеенчороев съездга қадар «регионлардаги эпидемвазиятни ўрганиш керак» деб ҳисоблайди.

Жеенчороев аввалроқ «Республика» депутатликка номзодларнинг рўйхатини аниқлаш учун МСК талаб қилган съездни ўтказмаслигини билдирган. Комиссиянинг талабларига кўра, партиялар съездларини 20-августгача ўтказиб бўлиши керак.

Жеенчороев 2020-йилнинг кузида парламентнинг депутатларини сайловни ўтказишга қарши чиққан эди.

У мамлакатдаги эпидемвазият оғир бўлиб турганда сайлов тарғиботини ўтказишни «ахлоқсиз» деб ҳисоблайди.

«Мен МСКни тушунмайман, 40-50 киши ҳаста бўлиб турганда улар беш шаҳардаги ва 25 ҳудуддаги [маҳаллий кенгашга] сайловни жилдиришни илтимос қилишган. Бугун эса пандемия бутун мамлакатни қоплаганда, махсус чоралар зарур бўлиб турганда овоз чиқаришмаяпти», — деб айтган у.