Бир Дунё — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Тўлеқан Исмаилова қамоқда вафот этган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг жасадини текширувнинг натижаси келганини хабар қилди. Тиббий хулосада Асқаровнинг ўлимига икки томонлама тўлиқ пневмония шароитида ривожланган ўткир нафас олиш етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилади.
«Мамлакат ҳукумати сифатли тиббий ёрдамни таъминлаб бергани йўқ, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг талабларини бажаргани йўқ, оғир бемор бўлган Асқаровни инсонийлик жиҳатидан ҳам озод қилмади. Бу ҳуқуқ ҳимоячисини суддан ташқари ўлим жазосига тортиш билан сиёсий ўлдиришнинг факти», — деб ҳисоблайди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Энди эса, Исмаилованинг айтишича, Азимжон Асқаровнинг қариндошлари марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетиб, васияти бўйича у ерда дафн қилиш учун ТИВнинг нотасини кутмоқда.
Азимжон Асқаров 25 июлда Жанги-Жер қишлоғидаги №47 колониянинг марказий шифохонасида вафот этган. Уни у ерга ЖИДХнинг ходимлари 24 июлда етказишган, аммо Асқаровнинг ҳамкасблари ва адвокатлари у аввалроқ касалхонага ётқизишга муҳтож эканини айтишган.
Ҳуқуқ ҳимоячилар ва адвокатлар Асқаров ҳаётининг охирги кунлари ўта оғир аҳволда бўлиб, мустақил юра олмай, деярлик овқатланмай қолганини айтиб шикоят қилишган.
ЖИДХ ўша вақтда Асқаровнинг ҳамкасбларини ва адвокатларининг барча билдирувларини инкор қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиси тиббий ёрдамга муҳтож эмас деб билдирган.
Асқаров вафот этгандан кейин ЖИДХ ҳуқуқ ҳимоячиси бемор эканини тан олиб, унда коронавирус аниқланганини билдирган. Шунингдек давлат хизматидан Асқаров даволанишдан ҳамма касалхонага ётишдан умуман бош тортиб, касалхонага етказилгандан кейин эса«кислород ниқобини ечиб юбориб, шу сабабли вафот этганини» таъкидлашган.
Азимжон Асқаров — Қирғизистондаги энг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири. Асқаров ҳаётининг охирги 10 йилини қамоқда ўтказди.
Уни 2010 йилнинг 15 июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига«Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низони қўзитиш» ҳамда «Одам ўлдиришда иштирок» моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан маҳрум қилганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбни тан олмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишида кўплаган тушунарсиз ҳолатлар бўлган. Масалан унга ҳукмни асосан милиция ходимларининг кўрсатмаси бўйича чиқаришган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд терговлари адолатсиз бўлган деб топган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Асқаровнинг тазйиққа учрашини унинг фаолияти билан боғлаб келишган. У милиция тарафидан амалга оширилган қийноқлар бўйича суриштирувларни олиб боргани билан халқ орасида танилган.
БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси 2016 йили Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни дарҳол бўшатиб, унинг судланганлигини бекор қилишни талаб қилган.
Иллюстрация: Татяна Зеленская