Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 25 июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 877 ҳолати қайд этилган. Бир суткада қайд қилинган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи:
- Бишкек шаҳри - 257;
- Иссиқкўл вилояти - 122;
- Ўш вилояти - 119;
- Жалолобод вилояти - 91;
- Талас вилояти - 79;
- Чуй вилояти - 71;
- Ўш шаҳри - 60;
- Боткен вилояти - 58;
- Норин вилояти - 20.
Шундай қилиб мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 32 124га етди.
Ўтган сутка ичида Қирғизистонда COVID-19 юқтирган беморларнинг 38 нафари вафот этди. Касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 1 249 нафарга етди.
Охирги кеча-кундузда COVID-19га чалинганларнинг 53 нафари тиббиёт ходимлари.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда шифокорлар орасида коронавирус юқтиришнинг 2 633 ҳолати қайд этилиб, 1 305 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалган.