Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 24-июлга келиб Қирғизистонда COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония юқтиришнинг 921 янги ҳолати қайд этилган. Унинг 273 ҳолати Бишкекда қайд этилган. Шунингдек:
- Чуй вилоятида – 140;
- Жалолобод вилоятида – 138;
- Иссиқкўл вилоятида – 107;
- Ўш вилоятида – 91;
- Ўш шаҳрида – 75;
- Боткен вилоятида – 50;
- Талас вилоятида — 25;
- Норин вилоятида – 22.
Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 31 247га етди. Бу статистикага коронавирус ва у пайдо қилган касалхонадан ташқари пневмания билан ҳасталанганлар киради.
Мамлакатда ўтган суткада 1 247 нафар бемор, пандемия бошлангандан бери эса 18 038 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.
Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган 42 бемор вафот этди. Жами бўлиб эса беморларнинг 1 211 нафари вафот этди. Ҳозирда касалхоналарда 12 385 бемор даволанмоқда.