Видео: Лайлакда турар жойларни сел қоплаб, йўлларни ювиб кетди

456

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Боткен вилоятининг Лайлак туманида ёмғир сабаб 12-июлда сел юрганини билдирди. Табиий офат оқибатида инсон ўлими юз бермаган.

Сел оқибатида Исфана шаҳридаги олти, туманнинг Қиштут қишлоғидаги етти турар жойга сув кириб, Раухана участкасидаги 18 қора молни оқизган. Шунингдек туманнинг бир неча ҳудудларидаги йўлларни сел ювиб, ҳудадлардаги хўжалик ариқларига қум-шағал тўлган ва кўприкларни оқизиб кетган.

Бундан ташқари Чимген, Мурза-Патча ва Бешбала қишлоқларидаги каналларнинг соҳилларини яроқсиз ҳолга келтириб, тоза сув билан таъминловчи сув қувурларининг бош бўлиштиргичларига сел сувлари кирган.

Ҳозирда тозалаш ишлари давом этиб, келтирилган зарарнинг чиқимлари аниқланмоқда.

Бунга қадар ҳам мазкур туманнинг айрим ҳудудларида 2-майда сел юриб, турар жойларни, уйларнинг ҳовлиларини, бола боқчанинг ертўласини ва автомобил йўлларини сув қоплаган. Ижтимоий тармоқларга эълон қилинган видеолардан мол ҳайвонлари ҳам оққанини кўриш мумкин.

Вице-премьер-министр Акрам Мадумаров сел юрган ҳудудларга сув қоплаган бир неча объектларнинг ва уйларнинг аҳволи билан танишиш учун воқеа жойига борган. Ўшанда селнинг оқибатида 69 млн сомлик зарар келтирилгани маълум бўлган. Аммо чиқимлар тўлаб берилдими ёки йўқми ҳозирча номаълум.