Республика штаби охирги сутка ичида 44 нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Уларнинг 15 нафарида коронавирус аниқланган ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий статистикага қўшилган.
Шунингдек COVID-19 аниқланмаган, аммо пневмония ташхиси қўйилган 29 киши вафот этди. Шифокорларнинг фикрича пневмония коронавируснинг оғир турдаги шакли. Аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг статистикасини умумлаштирмади.
Чуй вилоятининг Жайил ҳудудий касалхонасида беш бемор: 69 ва 67 ёшдаги эркаклар, шунингдек 83, 61 ва 50 ёшдаги уч нафар аёл вафот этди.
Қирғиз-турк дўстлик касалхонасида 56, 56, 46 ёшдаги уч нафар эркак ва 60 ёшдаги бир аёл;
Республика юқумли касалликлар касалхонасида 70, 71 ёшдаги икки аёл;
Ақ-Тала ҳудудий касалхонасида 61 ёшдаги бир эркак;
Ат-Баши ҳудудий касалхонасида — 55 ёшдаги бир аёл;
Жайил ҳудудий касалхонасида 69, 67 ёшдаги эркаклар ва 83, 50, 61 ёшдаги аёллар;
Қадамжой ҳудудий касалхонасида 77 ёшдаги бир эркак;
Лайлак ҳудудий касалхонасида 75 ёшдаги бир эркак вафот этган.
Шу билан коронавирусни юқтириб вафот этган беморларнинг сони 147 нафарга етди. Мазкур инфекциядан вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 50. Шунингдек Чуй вилоятида — 35, Ўш вилоятида — 19, Ўш шаҳрида — 11, Норин вилоятида — 13, Жалолобод вилоятида ўн, Боткен вилоятида беш, Талас ҳамда Иссиқкўл вилоятларида иккидан COVID-19 юқтирган киши вафот этди.
Пневмонияга чалиниб ўтган суткада вафот этган беморларнинг 16 нафари эса Бишкек шаҳрида қайд қилинди. Март ойидан бери ўпка касалидан умумий 452 киши вафот этди.