Қирғизистонда коронавирус юқтирган яна тўрт бемор вафот этди. Бу ҳақда Республика штаби 9-июлда хабар қилди. Улар:
- Республика юқумли касалликлар клиник касалхонасида – 1 (эркак, 77 ёшда);
- Жайил ҳудудий касалхонасидан – 2 (аёл, 62 ёшда, эркак, 55 ёшда);
- Қизил-Қия ҳудудий касалхонасидан – 1 (эркак, 68 ёшда).
Шу билан коронавирусни юқтириб вафот этган беморларнинг сони 116га етди. Расмий маълумотга кўра, уларнинг орасида тўрт тиббиёт ходими бор. Ҳукумат иш вақтида коронавирус юқтириб, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига 1 млн сом компенсация тўлаб беради.
Коронавирус туфайли вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд қилинди — 37 ҳолат. Чуй вилоятида — 26, Ўш вилоятида — 19, Ўш шаҳрида — 11, Норин вилоятида тўққиз, Жалолобод вилоятида саккиз, Баткен, Талас ва Иссиқкўл вилоятларидан икки нафардан бемор вафот этди.
Шунингдек ўтган суткада пневмонияга чалинган, аммо, COVID-19 касали аниқланмаган 42 бемор вафот этди — уларнинг ярми Бишкек шаҳрида қайд этилди. Март ойидан бери пневмониядан умумий 310 киши вафот этди.