Коронавирус юқтирганларнинг сони 7691га етди — бир суткада 314 ҳолат қайд этилди

397

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 6-июлдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 314 ҳолати қайд этилганини билдирди.

Уларнинг ичидан:

  • Бишкек шаҳридан — 161;
  • Чуй вилоятидан — 25;
  • Жалолобод вилоятидан — 15;
  • Ўш шаҳридан — 41;
  • Ўш вилоятидан — 26;
  • Норин вилоятидан — 15;
  • Баткен вилоятидан — 10;
  • Иссиқкўл вилоятидан — 21;
  • Жалолобод вилоятидан — 15 кишида коронавирус аниқланди.

Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг бари касаллар билан алоқада бўлган одамлар.

Шу билан Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 7691 нафарга етди. Касалликдан 92 киши вафот этиб, 2843 бемор соғайиб уйига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 3305. Чуй вилоятида эса — 1550, Ўш шаҳрида — 824, Ўш вилоятида — 556, Норин вилоятида — 561, Жалолободда — 431, Иссиқкўлда — 221, Баткенда — 162 ҳамда Талас вилоятида 81 ҳолат қайд қилинди.

Касалхоналарда 625 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 22 киши жонлантириш бўлимида. Уй карантинига 4131 киши олинган. Охирги суткада олинган таҳлилларнинг сони — 2292.