Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида мамлакат бўйича пайдо бўлиш сабаби аниқланмаган пневмониядан 17 бемор, шу жумладан Бишкекда 13 киши вафот этганини хабар қилди. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери касалхонадан ташқари пневмония ташҳиси билан 97 киши вафот этди.
Пневмония ёки ўпка яллиғланиши COVID-19 юқтирганларда кузатилиши мумкин. Аммо тестнинг терс натижаси касалхонадан ташқари пневмония билан касалланганларни юқтирмаган беморларнинг қаторига қўшади.
«Бу коронавирусга топширган тести ижобий натижа кўрсатиб келган биринчи беморлар учун махсус койкалар ишлай бошлагандан бери тўпланган маълумотлар. Республика бўйича ҳар бир инфекция касалхона клиник симптомлари [коронавирусга] гумонланганларникига ўхшаш, аммо ПЗР-таҳлиллари терс бўлган одамларни ёзиб турган», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова.
Февралда ташҳиси шундай беморларни коронавирус учун тест топширтиришмаган — касалхонадан ташқари пневмония билан 37 киши тушиб, уларнинг иккиси вафот этган.
Айни вақтда феврал ойидан майнинг ўртасигача қайд қилинган пневмонияси бор 119 беморнинг ичидан икки нафари коронавирус тасдиқланган.
Соғлиқни сақлаш вазири 29-июнда пайдо бўлиш сабаби аниқланмаган пневмониядан вафот этган 54 бемор ҳақида хабар қилган эди.
Қирғизистонликлар кунора пневмониядан шифокорларнинг ёрдамини кутишга улгурмай ёки ўрин етишмовчилигидан касалхонага ётқизилмай қариндошлари вафот этаётганини хабар қилишмоқда. Бу ҳолатлар расмий статистикага кирмай қолиши мумкин.
Республика штабининг маълумотига кўра, 2-июлга келиб стационарларда касалхонадан ташқари пневмония ва коронавирусга топширган тести терс натижа кўрсатган 1247 бемор бор. Уларнинг ичидан 112 бемор реанимацияда, 337 киши оғир аҳволда бўлмоқда.
Жами бўлиб 2020-йилнинг мартидан бошлаб этиологияси аниқланмаган пневмония касалининг 1971 ҳолати қайд қилинган, уларнинг ичидан ҳозирда 627 киши соғайган.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавируснинг 6261 юқтириш ҳолати қайд этилиб, бу касалдан 66 киши вафот этди.