Россиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашишдаги тажрибаси билан бўлишади

55

Россиядан мутахассислар келганини бош вазир Кубатбек Боронов билдирди. Унинг айтишича, бу делегациянинг Қирғизистонга келиш масаласини Владимир Путин билан сўзлашув ўтказиш орқали президент Сооронбай Жээнбеков ҳал қилган.

«Кечаги куни Россия Федерациясидан масъул ходимлардан иборат делегация Қирғизистонга келди. Делегацияни Вячеслав Юрьевич Смоленский – Роспотребнадзор етакчисининг ўринбосари бошқаради», — деди Боронов.

Бош вазир делегация Россиядаги коронавирусга қарши курашишдаги тажрибаси билан бўлишади деб билдирди. Унинг айтишича, бунинг учун қирғиз эпидемиологлари, инфекциячилари, вирусологлари ҳамда реаниматологлари билан учрашув уюштирилган.

2-июлга келиб Россияда 661 165 коронавирус юқтириш ҳолати қайд қилинди, унинг ичидан 428 978 киши соғайиб, 9 683 бемор вафот этган.

Вафот этган 9 683 киши — бу расмийгина статистика, Россияда COVID-19дан вафот этганларнинг кўпини қўш касалликлари борлиги учун статистикага киргизишмайди.