Республика штаби Бишкек ва Ўшда ФҲ режимни қайта киргизиш масаласини кўриб чиқади

469

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадемин Каратаев эрта билан ўтган брифингда коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штабида ФҲ режимини қайтадан киргизиш эҳтимолини билдирди.

«Ҳозирда вазият Чуй вилоятида, Бишкекда, Ўш вилоятида, Ўш шаҳрида жуда жиддий бўлиб турибди. Бугун Республика штабининг йиғинида фавқулодда ҳолат киргизиш масаласи кўриб чиқилади ва барча факторларни ҳисобга олиб, қарор қабул қилинади», — деди у.

ФҲ ва ФВ режимлари олингандан кейин Қирғизистонда янги юқтирганларнинг ҳам, вафот этганларнинг ҳам сони бир қанчага ўсиб кетди. Сўнги ҳафтада вафот этганлар ҳақида кун сайин хабар қилинмоқда, уларнинг сони 43 кишига етди. Жами бўлиб мамлакатда 3 954 юқтириш ҳолати қайд этилди, 2 112 киши соғайди, 1 885 бемор касалхонада — уларнинг ичидан 12 киши жонлантириш бўлимида.