Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони 43га етди

352

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратев 25-июндаги брифингда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этганини билдирди.

Унинг айтишича вафот этган фуқаро Тогуз Торо туманидаги  касалхонда даволанаётган  49 ёшли аёл бўлган.

Шу билан COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 43га етди, уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 25-июнга келиб коронавирус жами 3 954 кишига юқди. Унинг 2 112 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди. Ҳозирда 635 киши даволанаётган бўлса, уларнинг ўн икки нафари жонлантириш бўлимида.