Қирғизистонда бир суткада 19 шифокордан коронавирус аниқланди

362

Республика штаби 25-июнга келиб Қирғизистонда бир суткада коронавирус яна 19 тиббиёт ходимидан аниқланганини хабар қилди.

Бишкек шаҳридан ўн уч, Ўш, Талас, Боткен вилоятларидан бир нафардан ва Ўш шаҳридан уч тиббиёт ходими ўпка касалига чалинди. Етти тиббиёт ходимларининг коронавирусга қайтадан топширган таҳлили терс натижа кўрсатиб, уйига чиқарилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 648га етиб, уларнинг 396си ўпка касалидан соғайган. Икки тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этди.

Улардан бири Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказининг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жузумкан Кокумбаева. Иккинчиси эса Ўш вилоятининг Қора-Қулжа тумани оилавий марказининг фтизиатри Альберт Исмаилов. Марҳумларнинг оиласига ҳукумат миллион сомдан товон тўлаб берди.

Таъкидлаб ўтсак, коронавирусга қарши курашаётган вақтда касал юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Товон тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини текширади.

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 25-июнга келиб 3 954га етди. Уларнинг ичидан 43 нафари вафот этиб, 2 112 киши касалдан соғайди.