Бир кадр билан: Собиқ депутат Болот Шернинг дафн маросими

403

Сиёсатчилар ҳамкасби  Болот Шерни охирги сафарга кузатиш учун 23-июнда Талас вилоятининг Чон-Капка қишлоғига боришди. Коронавирус пандемиясига қарамай, таъзияга кўп одам келган. Ҳукумат вируснинг тарқалишига олиб келган оммавий тадбирлар (тўй ва дафн маросимлари) учун аҳолини бир неча бор танқид қилган.

Жонли эфирдан вице-спикер Мирлан Бакиров, маданият вазири Азамат Жаманкулов, «Ата Мекен» партиясининг лидерои Омурбек Текебаев, депутат Канибек Иманалиев, сиёсатчи Омурбек Бабанов ва собиқ омбудсман Турсунбек Акун собиқ депутатга нисбатан муносабати ҳақида айтиб бераётганини кўриш мумкин.

Дафн маросимида акаси ҳақида охирги сўзини режиссёр ҳамда сиёсатчи Садик Шер-Нияз айтди.

«Акам айтар эди, “биринчи бойлик соғлиқ эмас, биринчи бойлик ор-номус” деб. Акам касал бўлиб қолди, биринчи инстульт бўлиб,ўшанда бориб сўрадим. Ака, “биринчи бойлик соғлиқ эмас деб юриб инсульт бўлдингиз, энди қандай экан айтингизчи, Боке, фикрингизни ўзгартирмадингизми? десам, кулиб туриб, Садик, биринчи бойлик “ор-номис, уни ҳеч ким бекор қилолмайди” деди», — деб айтди кинорежиссёр.

Парламентнинг экс-спикери Болот Шер 21-июнда комада ётиб вафот этган. Собиқ депутатнинг вафот этгани ҳақида укаси Садик Шер-Нияз билдирган.

Болот Шер навбатдаги инсультидан кейин касалхонага тушган, бу ҳақда 12-июнда маълум бўлган.

Болот Шер 61 ёшда бўлган. Шер таниқли ва нуфузли қирғиз сиёсатчиси, депутат, 2010-йилдаги Муваққат ҳукуат даврида ИИВнинг етакчиси ҳамда парламентнинг спикери эди.

Болотбек Шерниязов ўзининг исм-фамилиясини биринчи сафар инсулть олгандан кейин Болот Шер деб ўзгартирган. 2011-йили парламент йиғинида Ўш шаҳридаги миллатлараро низода ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларидан кечирим сўраб, ўзининг милицияда олган унвонларидан ҳамда мақомларидан ва депутатлик иммунитетидан ажратишни илтимос қилган. Шунингдек, депутатлик мандатидан бош тортиб, сиёсатдан кетмоқчи бўлган.