Милиция ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқ қилиш бўйича ишни текшира бошлади

423

ИИВнинг экстремизмга қарши кураш хизмати 1-июлда Жогорку Кенеш биносининг олдида элни митингга чиқишга ундовчи аудио билдирувини WhatsApp орқали тарқатган киши ким эканини аниқлади.

Шунингдек ИИВ «Чон-Казат» харакатининг Москвада юрган аъзоси ҳам WhatsApp орқали «Оқ уйни ёқиб юбориш керак бўлиб қолди, бояги юз йигирма депутат билан бирга» деган аудио билдирувни тарқатгани кишини аниқлаган.

Икки факт бўйича ҳам Жазо кодексиннг «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар» моддаси билан иш очилиб, ҚЖУРга қайд қилинган.

ИИВ судгача тергов бўйича тегишли суд-лингвистик экспертизалар тайинланиб, юқорида кўрсатилган фуқароларни қўлга олишга мўлжалланган тергов ҳамда тезкор тадбирлар бошланган.