Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 19-июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 132 ҳолати қайд қилинганини билдирди.
Бишкек шаҳридан 48, Чуй вилоятида 38, Ўш шаҳридан ўн уч, Ўш вилоятидан ўн икки, Норин вилоятидан тўрт ҳамда Жалолобод вилоятидан ўн бир ҳолат қайд қилинди.
Коронавирусни юқтириб олганларнинг ичидан етти нафари чет ўлкадан келганлар, 66 нафари касал юққанлар билан алоқада бўлганлар. 59 кишига эса касаллик қаердан юққани номаълум, ҳозирда аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шундай қилиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 2789га етди. Касалликдан 32 киши вафот этиб, 1961 бемор соғайиб уйларига чиқарилган.
Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 916. Чуй вилоятида коронавирус 307 кишидан топилди. Ўш вилоятида – 286, Ўш шаҳрида – 307, Жалолобод вилоятида – 206, Боткен вилоятида – 40, Норин вилоятида – 429, Иссиқкўл вилоятида – 33 ҳамда Талас вилоятида 25 ҳолат қайд қилинди.
Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланган.
Касалхоналарда 544 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 34 нафари оғир аҳволда, олти нафари жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича уй карантинига 11 609 киши олинган. Бир сутка ичида 4534 таҳлил ўтказилди.