Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай ўзининг твиттерида билдирди.
Унинг айтишича, Назарбоев ҳозирда изоляцияда қолмоқда.
В настоящее время Первый Президент Казахстана находится на самоизоляции. К сожалению, последний тест Елбасы на коронавирусную инфекцию показал положительный результат. Повода для беспокойства нет. Нурсултан Назарбаев продолжает работать дистанционно. https://t.co/G6zH75j3E1 pic.twitter.com/KMkYwOob4h
— Aidos Ukibay (@Aidos_Ukibay) June 18, 2020
Қозоғистон ҳукумати мамлакатда «эпидемиологик вазият оғирлигича қолаётганини» хабар қилмоқда. Коронавирус юқтирганларнинг сони ўсиб бораётганидан, қозоқ ҳукумати мамлакатнинг айрим туманларида қўшимча чекловларни киргизмоқда.
18-июнга келиб Қозоғистонда 15 877 коронавирус юқтириш ҳолати қайд қилиниб, 9902 киши вирусдан соғайган. 100 нафар бемор вафот этган.
*Қозоғистонга солиштирганда Қирғизистонда 18-июнга келиб Covid-19 юқтиришнинг 2 657 ҳолати қайд қилинган. Соғайганларнинг сони — 1 933, вафот этганларники — 31 киши.
Биринчи президент
Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлган. У мамлакатни деярли 30 йил бошқарган. Назарбоев 2019 йили мартда истеъфога чиққан.
Назарбоев президентлик хизматидан кетганидан кейин Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашини бошқарган. У бу хизматда умр бўйи ишлай олади, парламент бу бўйича қонунни 2018 йилнинг май ойида қабул қилган.
Хавфсизлик кенгаши куч тузумларининг, марказий ва маҳаллий ижро органларининг ишини мувофиқлаштиради ҳамда қонун лойиҳаларини назорат қилади. Қозоғистоннинг давлат органлари Хавфсизлик кенгашининг қарорларини мажбурий турда бажаришга масъул.
Шунингдек Назарбаев парламентда энг кўп ўрин эгаллаган «Нур Отан» ҳукумат партиясининг бошида қолади.
Мамлакатнинг президентлик хизматига Назарбаевнинг тавсияси бўйича Касим-Жоомарт Токаев киришган.