Бишкекда ўсмир қизни зўрлашда гумонланган шахс қўлга олинди

427

Чуй вилоят ИИБидан маълум қилинишича, милиция ходимлари Бишкекда 14 ёшли қизни зўрлашда гумонланган кишини қўлга олди.

Вилоят ИИБнинг маълумоти бўйича, шубҳали шахс 2019 йилнинг сентябрь ойида ўсмир қизни куч билан машинага солиб, уни ўша ерда зўрлаган.

Мазкур факт «Зўрлаш» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд қилган. Муассасанинг билдиришича, гумондор одам 2019 йилнинг декабридан бери милициядан қочиб юрган.

Шубҳали шахс 17 июнда қўлга олиниб, Сўқулуқ туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ерига киргизилди. Бу иш бўйича судгача тергов давом этмоқда.