Қирғизистонда коронавирус яна 21 тиббиёт ходимида аниқланди.

380

Республика штаби 17-июнга келиб Қирғизистонда бир суткада коронавирус яна 21 тиббиёт ходимида аниқланганини хабар қилди. Бишкек шаҳридан олти, Чуй вилоятидан ўн икки, Чуй вилоятида ўн икки, Талас вилоятидан бир ва Боткен вилоятидан икки тиббиёт ходимидан ўпка касали аниқланди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимининг умумий сони 495га етди. Уларнинг орасидан икки тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этди, 367 шифокор соғайган.

Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимининг оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Товон пулини тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган тиббиёт ходимларининг ҳар бир ҳолатини ўрганиб чиқади.

Қирғизистонда 17-июнга келиб коронавирус 2562 кишида топилди. Уларнинг ичидан 30 нафари вафот этиб, 1901 киши касалдан соғайди.