Республика штабидан 16-июнга келиб коронавирус яна 100 кишидан топилгани маълум қилинди — уларнинг 14 нафари тиббиёт ходими.
Янги қайд қилинган ҳолатларнинг ярмидан кўпи Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди — 57. Чуй вилоятида ва Ўш шаҳрида ўн бир нафардан беморда COVID-19 аниқланди. Шунингдек Норин вилоятида тўққиз, Ўш вилоятида олти, Талас вилоятида уч, Иссиқкўл вилоятида икки ҳамда Жалолобод вилоятида бир киши касалга чалинди.
Янги қайд қилинган ҳолатларнинг тўққизи чет ўлкалардан келган фуқаролардан топилган. ЯНа 53 ҳолат обсервацияда ётган беморлардан аниқланган, 38 янги ҳолатнинг манбаси эса номаълум бўлмоқда.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 2472га етди — унинг 474 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 1847 киши соғайиб, йигирма саккиз бемор вафот этди.
Коронавирусга чалинганлар ЮБишкекда энг кўп, пойтахтда 783 кишидан COVID-19 аниқланди. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 416 ҳолат. Ўш шаҳрида — 280, Ўш вилоятида — 261, Чуй вилоятида — 226, Жалолобод вилоятида — 186, Боткен вилоятида — 36, Иссиқкўл вилоятида — 33 ҳамда Талас вилоятида ўн бир киши касалга чалинди.
Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланди. Улар Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятидаги касалхоналарга жойлаштирилган.
Ҳозирда касалхоналарда 597 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида 32 бемор оғир аҳволда, олти фуқаро касалхонанинг жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияга 1671 киши олинди.
Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 10 446ни ташкил қилди. Охирги сутка ичида 3624 таҳлил ўтказилди.
Иллюстрация: Кеня Джаманкулова / Kloop.kg.