Республика штаби 15-июнга келиб Қирғизистонда бир суткада коронавирус яна 22 тиббиёт ходимидан аниқланганини хабар қилди. Бишкек шаҳридан ўн икки, Ўш вилоятидан икки, Чуй вилоятидан уч ва Ўш шаҳридан беш шифокордан ўпка касали аниқланди.
Айни вақтда бунгача касал юқтирганларнинг орасидан ўн уч тиббиёт ходимнинг коронавирусга қайта топширган таҳлили терс натижа кўрсатиб, уйига чиқарилди.
Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 460га етди. Уларнинг орасидан икки тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этди, 354 шифокор эса соғайган.
Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом товон тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Товон пули тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган тиббиёт ходимларининг ҳар бир ҳолатини тадқиқ қилади.
Қирғизистонда 15-июнга келиб коронавирус 2372 кишида топилди. Уларнинг ичидан 27си вафот этиб, 1813 киши касалдан соғайди.