Материал янгиланиб туради
Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19и бор беморнинг вафот этганини хабар қилди. Бемор 52 ёшда бўлган, у бошқа хасталиклар билан ҳам оғриган, унинг полиорганик етишмовчилиги кучайиб кетган.
Марҳум Ўшнинг клиник касалхонасида даволанаётган эди.
«Беморда икки тарафли пневмония бўлган, мустақил даволанишдан кейин мурожаат қилган», — деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Шу билан COVID-19га чалиниб вафот этган беморларнинг сони 27 кишига етди, уларнинг орасида икки шифокор ҳам бор. Вафот этганларнинг ёши 37дан 80 ёшгача ўзгариб туради, аммо уларнинг барчаси сурункали касалликларга чалинган.